Туғма юрак нуқсони бор беморларнинг ҳаммаси ҳам кесмали катта операцияга маҳкум эмас!

Ҳар бир соҳада бўлгани каби замонавий медицинада ҳеч бир ёъналиш бир жойда турмайди. Ҳозирги кунда инновацион даволаш усуллари ТЮН билан туғилган болаларни операциясиз, томир орқали, кесмаларсиз даволаш имконини беради. Бу муолажалар нафақат АҚШ, Олмония ва Япония каби ривожланган мамлакатларда, балким эндиликда Ўзбекистонда ҳам бир неча йилдан буён муваффақиятли тарзда амалга ошириб келинмоқда.

Туғма юрак нуқсони кўпинча юракнинг икки структураси орасидаги дефект (тешик)лар борлиги билан намоён бўлади. Ушбу тешиклар орқали қон НОТЎҒРИ ёъналишда ҳаракат қилиб боланинг:
· Кўкариши
· Яхши ривожланмаслиги
· Тез-тез яллиғланиши (шамоллаши)
ва бошқа патологик ҳолатларга сабаб бўлади.
Мавжуд дефектларни икки ёъл билан бартараф этса бўлади.

Биринчиси очиқ усулдаги жарроҳлик операцияси: умумий наркоз, кўкрак қафаси кесиб очилади, юрак тўхтатилиб сунъий қон қйланиш аппаратига уланади ва дфект тикиш орқали бартараф этилади. ўртача 30-40 кунлик реабилитациядан кейин бола соғлом ҳаёт тарзига қайтиши мумкин.

Иккинчиси эса катетерлар ёрдамида томир орқали дефектга маҳсус окклюдерлар ўрнатиш. Келинг ушбу амалиётнинг афзалликлари ҳақида тўҳталиб ўтамиз:
· Кўкрак қафаси кесилмайди;
· Аксарият ҳолатларда маҳаллий оғриқсизлантириш орқали ёки болани енгил уҳлатиш билан амалга оширилади;
· Юрак фаолияти тўхтатилмайди ва боланинг ҳаёти сунъий қон айланиш аппаратига боғлиқ бўлмайди;
· Юрак девор (мушак)лари кесилмайди, демак асорат сифатида аритмиялар (юрак ритмини бузилиши) келиб чиқмайди;
· Реабилитация, яъни амалиётдан кейинги тикланиш вақти 12 СОАТ!

Бизда ҳар бир бемор учун индивидуал йиндашув, мавжуд Америка ва Европанинг тегишли жамиятлари тавсияларига асосланган клиник қарорлар қилинади.
Ривожланган мамлакатларнинг жарроҳлик ва кардиологик жамиятларининг оҳирги тавсияларига эътибор қаратадиган бўлсак: беморларни максимал равишда катта ҳажмли операциялардан сақлаш, яъни ТЮНларини транскатетер усуллар ёрдамида бартараф қилис тавсия этилади.
Агарда сизда, фарзандунгизда ёки яқинларингизда ТЮН бўлса, биз сизга янги ва замонавий усуллардан фойдаланишни таклиф қиламиз. Имкониятингиздан тўғри фойдаланинг!
Ҳозирги кундаги замонавий медицинада оператив давони қайси усулини танлашдан олдин патсиэнтни батафсил текширувларидан кейин мутахассислар жамоаси: кардиолог, кардио-жарроҳ ва интервенсион кардиологлар муҳокамасидан сўнг қарор қабул қилинади. Биргина мутаҳассисни кўриши ва қарорни бир ўзи қабул қилиши бу нотўғри йиндашув.

Контакт:
+998 97 004 00 03

Манзилимиз:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-кв, 53-уй
Шифокор қабулига ёзилиш учун:
Жадвални тўлдиринг ёки кўрсатилган рақамга мурожаат қилинг: +998 97 004 00 03