Кичик чаноқ aъзоларининг варикоз кенгайиши - туғиш ёшидаги аёлларда учрайдиган чаноқ соҳасидаги оғриқларнинг асосий сабабларидан бири. Ушбу патологияда чаноқ соҳасидаги aъзоларнинг вена томирлари варикоз кенгайиши ҳисобига томирларда қонни димланиши ва натижада чаноқ соҳасидаги оғирлик хисси, оғриқлар, чов соҳаси тери ости веналари варикози юзага келади.
Ушбу муаммо гинекология ва қон-томир жарроҳлиги соҳалари чорраҳасида жойлашган. Ҳозирда дунёнинг ривожланган мамлакаткарида самарали ва радикал даволаш усуллари мавжуд бўлишига қарамасдан, афсуски бизнинг республикамизда бу борада тиббий ёрдам кўлами ва даражаси жуда паст. Албатта бунинг обектив ва субектив сабаблари бор.
Эпидемиологияси:
Дунё бўйича барча аёлларнинг 10% да чаноқ aъзолари веналарининг варикоз касаллиги бўлиб, уларнинг 60% турли хил симптомлардан азият чекадилар.
Этиологияси:
-Веноз клапанлар етишмовчилиги;
-Веноз томирлар обструксияси;
-Гормонал ўзгаришлар;
Классификатсияси: Халқаро CEAP (Клиник, Этиологик, Анатомик, Физиологик) тизими бўйича:
Клиник классификатсияси:
C0: веноз касалликни кўринадиган ва палпатсия қилинадиган белгилари йуқ
C1: телеангиоектазиялар ёки ретикуляр веналар
C2: варикоз веналар
C3: эдема (шишлар)
C4а: пигментасия ёки экзема
C4б: липодерматосклероз ёки оқ атрофия
C5: очиқ веноз яралар
C6: актив веноз яралар
С: симптомли: оғриқ, сиқилиш, терини тaъсирлниши, оғирлик, мушаклар спазми ва бошқа веноз етишмовчилик белгилари
А: симптомсиз (асймптоматиc)
Этиологик классификатсияси:
Эc: туғма
Эп: бирламчи
Эс: иккиламчи (постромботик)
Эн: веноз сабаб аниқланмаган
Анатомик классификатсияси:
Ас: юзаки веналар
Ап: перфорант веналар
Ад: чуқур веналар
Ан: веноз жойлашув аниқланмаган
Патофизилогик классификатсияси:
Асосий CЕАП:
Пр: рефлюкс
По: обструксия
Пр, о: рефлюкс ва обструксия
Пн: веноз патофизиология аниқланмаган
Тўлдирилган CЕАП: у асосий классификатсия каби бўлиб фақатгина 18 веноз сегментлар номи билан кенгайтирилган бўлиб патологик локатсияни кўрсатиш мумкин.
Юзаки веналар:
Телеангиоктазиялар ва ретикуляр веналар
Катта тери ости венаси (тиззадан юқори сегмент)
Катта тери ости венаси (тиззадан пастки сегмент)
Кичик тери ости венаси
Тери ости венасига тегишли ёки унга уланувчи тармоқлар
Чуқур веналар:
Пастки ковак вена
Умумий ёнбош вена
Ички ёнбош вена
Ташқи ёнбош вена
Чаноқ: гонада (тухумдон ва уруғдон) веналари, кенг боғлам веналари (тухумдон, фаллопий найи ва бачадон томирлари йиғиндиси), бошқалар
Умумий сон венаси
Чуқур сон венаси
Сон венаси
Тизза венаси
Болдир: олдинги болдир, орқа болдир, перонаел веналар
Мушак: гастроcнемиус (болдир мушак) венаси, солеал (мушаклараро) вена
Перфорант веналар: болдир, мушаклараро
Клиник кўриниши.
Қорин пастки қисмида оғирлик хисси, оғриқларнинг кўпроқ тик турганда кучайиб, горизонтал ҳолатда камайиши. Чов соҳаси ва жинсий aъзолардаги варикоз кенгайишлар. Қайталанувчи бавосил, жинсий алоқада вақтида ёки ундан юзага келувчи оғриқ, дисаменорея.
Аксарият ҳолатларда юқорида қайд этилган шикоятлар билан беморлар асосан гинеколог шифокорларга мурожаат қиладилар ва эндометриоз диагнози билан даволанади.
Диагностик текширувлар.
Чаноқ aъзолари УТТ ва Допплерографияси – ушбу методлар орқали чаноқ aъзолари веналари ва уларнинг ўлчамларини аниқлаш, шу каби белгиларга олиб келиши мумкин бўлган бошқа сабабларни инкор қилиш имконини беради.
Контрастли МСКТ ёки МРТ венография.
Бу текширув усуллари орқали беморда оғриқлар сабаби аниқланадиган бўлса унда томир орқали даволаш тавсия этилади.
Даволаш методлари.
Медикаментоз даво: Гормонал терапия ёки аналгетиклар, венотониклар тавсия этилади. Касалликнинг кечки босқичларида медикаментоз даволашдан сезиларли ўзгариш кузатилмаганлиги сабабли жарроҳлик йўли билан коррекcия қилишга эҳтиёж юзага келади.
Лапароскопик лигатсия методи кам қўлланилади, сабаби асоратлар хавфини юқорилиги, эффективликни кутилгандан кўра пастлиги ва ретсидивларнинг кўп кузатилиши билан изоҳланади.
Чаноқ aъзоларининг варикоз кенгайган томирларини эмболизатсияси: ҳозирги кунда чаноқ тўлақонлилигини даволашнинг энг самарали ва хавфсиз методи бу эндоваскуляр (томир ичи орқали) амалиётлардир.
Рефлюкс сабабли юзага келган ҳолатларда эмболизатсия, обструктив ўзгаришларда эса стентлаш амалиётлари юқори самара билан амалга ошириб келинади. Эмболизатсия амалиётида клиник муваффақият 85-90% ни ташкил этади. Оғриқларни камайишига сезиларли тaъсир қилиб, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади.
Кўрсатма: бир ёки икки томонлама тухумдон веналари 5 мм дан кенгайиши, рефлюкс.
Амалиёт маҳаллий оғриқсизлантириш остида қилинади, амалиётдан 1 кун ўтиб беморларга уйга кетишга руҳсат берилади.