Ўткир артериал тромбоз
Ўткир артериал тромбоз – бу периферик артерияларининг бирининг тромб ҳисобига ўткир ёпилиши ҳисобига юзага келади. Одатда тромбоз оёқ артериялари кўп учрайди. Бундай ҳолатларда ёпилган артерияларнинг қон оқими тезда тиклаш керак бўлади, акс ҳолда тўқималар ўлимига олиб келади.
Ўткир ва сурункали томир окклюзиясининг бир биридан қандай фарқ бор?
Ўткир томир окклюзияси бу томирларнинг 2 хафта оралиғича юз берса у ҳолда ўткир, ундан узоқ бўладиган бўлса сурункали деб фарқланади. Агарда сизда харакатда пайдо бўлган оғриқ тинч холатда ҳам қолмаса сиз тезда врачга мурожаат қилишингиз зарур.
Ўткир тромбоз қай даражада кўп учрайди?
Учраш даражаси ҳар 4500 одамдан бирида учрайди, жинсга алоқадорлиги йўқ.

Белгилари:
Одатда беморларда белгилар тўсатдан бошланади ва қуйидагилар билан намоён бўлади:
  • Оғриқ: Тўсатда қаттиқ, интенсиз оғриқ.
  • Кўкариш: Оёқ териси оқарган ва кўкаришлар пайдо бўлиши.
  • Совуқотиш: Пайпасланганда зарарланган соҳани совуқлиги;
  • Параэстезия:оёқда игна киргарга ўхшаган хиссиёт бўлиши;
  • Фалажлик: Оёқларни харакати ва сезгиси йўқолиши;
Эмболизм – тўсатдан, кучли белгилар билан ифодаланади. Айрим ҳолатларда симптомлар бир неча соатдан, бир неча кунгача давом этиши мумкин. Вақт ўтган сари тўқималар ўлими кучайиб, симптомлар кучлироқ ифодаланади. Агарда вақтида ёрдам кўрсатилмаса фалажлик билан якунланади.
Артериал эмболик томир ёпилишини қандай сабаблари бор?
Асосий сабабларидан бири бу тромблардир. Тромблар асосан юрак бўшлиқларида пайдо бўлиб (юрак аритмиялари ва инфарктдан кейин) периферик артерияларга тарқалади ва борган жойида жуда оғир асоратларни чақиради.
Ташҳислаш:
Объектив текширувлар: Шифокор томонидан оёқлар ҳолати баҳоланади. Харорат, сезги, ҳаракат бор йўқлиги аниқланади. Периферик артерияларда пульс аниқланади.
Касаллик тариҳи: Беморнинг касаллик тариҳидан юрак касалликлари, аритмиялар бор йўқлиги ва шунга ўҳшаган касаллик сабабчиси бўлиши мумкин бўлган холатлар ўрганилади.
Текширувлар: энг кўп информатив методлардан бири бу томир УТТ текшируви бўлиб, осон ва тез амалга оширилади.

Оёқлар ўткир ишемияси бу шошилинч ҳолат бўлиб, тез ва аниқ ташҳислаш, кейин эса тезкор чора тадбирлар амалга оширишни таълаб қилади. Акс ҳолда бемор оёқлар қисмларидан ажралиши мумкин.

Даволаш:
Даволаш режаси томир окклюзияси вақти, ўзгаришлар даражаси ва окклюзион сегментга қараб белгиланади.

Даволашнинг асосий мақсади:
  • Оёқларга қон оқимни тиклаш;
  • Оёқни сақлаб қолиш;
  • Кўп тромблар пайдо бўлишини олдини олиш;
Артериал окклюзиялар одатда жаррохлик аралашувлари ёрдамида даволанади. Даволашнинг томир орқали амалга оширилувчи тури ҳозирги кунда кенг қўлланилади.

Бу метод ёрдамида кататер ёрдамида тромб соҳасига тромбларни эритувчи дори воситаларини жўнатиш, Тромбларни катетерлар ёрдамида олиб ташлаш каби танловлар бўлади.


Даволаш самарадорлиги касалликни эрта аниқлаш ва шифохонага ўз вақтида мурожаат қилишга боғлиқ. Ривожланган мамлакатларда ҳам ҳар 4 одамнинг 1 тасида оёқлар ампултацияси (олиб ташлаш) билан якунланади.

Профилактикаси

Агарда сиз бу каби ҳолатларни олдини олишни хохласангиз, бир йилда 2 марта тиббий кўрикдан ўтишингиз, юрак аритмиялари бўлган ҳолатларда махсус қон суюлтирувчи дори воситаларини қабул қилишингиз зарур.

Ундан ташқари, агарда тамаки маҳсулотларини истемол қилсангиз, уни тўхтатиш зарур.

Хар кунлик машқлар қилиш керак. Ортиқча вазн назорати ва қондаги қант миқдори, қон босимни назорат қилиб туриш билан хавфни камайтириш мумкин.