Transjugular Intrahepatic Portosystemic Shunts (TIPS)

Портал гипертензия бу – жигар билан боғлиқ энг оғир асоратлардан бири бўлиб, Жигар тўқимасида бириктирувчи тўқима (чандиқланиш) ўсиши хисобига жигардар қон оқимини ўтиши қийинлашади. Бу эса ўз навбатида портал тизимдп қон босимини ошиши кузатилади. Бунинг оқибати ўлароқ ошқазон, қизилўнгачда варикоз кенгайишлари, қон кетишлар, қорин бўшлиғида суюқлик йиғилиши каби асоратлар билан намоён бўлади.
Портал тизим босимини қандай тушириш мумкин?
Даволашнинг медикаментоз ва хирургик методлари бўлиб, аксарият холатларда дориларнинг эффективлиги паст бўлади.
Хирургик методлардан талоқ артериялари эмболизацияси, портал ва кавал системларни анатамозлари очиқ вв ёпиқ методларда қўлланилади. Касалликнинг бутунлай даволашнинг ягона методи бу жигар трансплантациясидир. Лекин жигар трансплантацияси жуда мураккаб амалиётлигидан ташқари, донорлик ва амалиёт нарҳи масалалари муоммони тўлиқ ечишга имкон бермайди.

Кўп бериладиган саволлар