Сурункали ТЭЛА да баллонли ангиoпластика
Сурункали тромбоэмболик ўпка гипертензияси (СТЭЎГ) – бу ўрта ва майда калибрдаги ўпка артерияларининг тромблар ҳисобига сурункали обструксияси сабабли юзага келувчи ўпка гипертензиясининг прекапилляр формаси ҳисобланади. Касаллик натижасида ўпка артериясида босимни прогрессив ошиб бориши, бу эса оғир даражадаги юракнинг ўнг бўлимлари ва юрак етишмовчилигига олиб келади.
Эпидемиология ва прогнози
Касалликнинг учраши бўйича нафақат бизда, балки бутун дунёда аниқ ма'лумотлар ё'қ. Адабиётларга асосан барча Ўпка гипертензияларининг 3% ни ушбу СТЕЎГ ташкил этади. СТЕЎГ узоқ муддатда учрайдиган ўпка артериялари тромбоэмболияси (ЎАТЕ)дан кейинги асорат ҳисобланади. Учраш даражаси ЎАТЕдан кейин 2 йил давомида 10% гача. СТЕЎГ бор беморларнинг 50% да анамнезда ЎАТЕ кузатилмаган бўлади. Касаллик асосан 45-60 ёш оралиғида кўпроқ қайд этилади, аёллар ва эркаклар ўртасида учраш даражаси бир ҳил. Беморларнинг диагноз ўрнатилгандан кейин 10 йиллик кузатув даврида ўлим кўрсаткичи 50%ни ташкил этади.
1 сессия 12-16 млн сўмга айланади
Хавф омиллари. Веноз тромбозларни учраш даражаси етарлича кенг тарқалган, таҳминан 5% инсонларни ҳаёти давомида ўткир веноз тромбоз олиш хавфи бор. СТЕЎГни ривиожланишида асосий омил бу ЎАТЕга тегишли (>50%). Бундан ташқари касалликнинг мустақил хавф омилларига қуйидагилар киради: спленектомия, гидроcефалияда қилинадиган шунтлаш операциялари, марказий веноз катетерлар ўрнатиш, гормонал терапия ва онкологик касалликлар.
Диагностикаси. Касалликни диагностика қилиш мураккаб, айниқса эрта босқичларида, сабаби касалликка ҳос белгилар бўлмайди ёки суст намоён бўлади. Диагностика бирнеча босқичда амалга оширилади (1 сурат). Ҳозирда диагностикани “олтин стандарти” бу селектив ангиопулмонография ҳисибланади.
Клиник белгилари. Жисмоний юклама вақтида юзага келадиган хансираш энг кўп учрайдиган белгилардан ҳисобланади. Ҳудди ЎАГдаги каби СТЕЎГда ҳам ҳансираш, бўшашиш, тез чарчаш, юрак соҳасидаги оғриқ, бош айланиши, хушдан кетиш, ё'тал ва қон туфлаш.
Даволаш методлари. Даволашни ягона чораси жарроҳлик ё'ли билан ўпка артериялари эндартеректомия амалиётидир (ўпка артериясидан янги ёки эски тромботик массаларни олиб ташлаш). Лекин аксарият ҳолатларда тромб массалари ўпка артериясининг периферик сегментларида жойлашганлиги сабабли бу амалиётни амалга оширишни имкони бўлмайди. Бу тоифадаги беморлар ўпка артериялари тромбо-эмболияларининг таҳминан 60% ни ташкил этади. Шу сабабли ҳозирги кунда алтернатив метод, ўпка артерияларини баллон ангиопластикаси амалиёти кенг тадбиқ қилинмоқда.
Ўпка артерияси эндартеректомия амалиёти.
Кўрсатма:
1. WҲО (Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) бўйича ИИИ-ИВ даража нафас етишмовчилиги;
2. Ўпка артерияси ўртача систолик босимини 30 мм симоб устунидан баландлиги ёки ўпка томирлари қаршилигининг 3,75 WУ (Wоод бирлиги) дан катта бўлиши;
3. Зарарланиш ўпка артериясининг сегментар соҳаларида бўлиши (Б, C, Д);
Қарши кўрсатмалар:
беморнинг гемодинамик ностабил ҳолати!
Асоратлари:
-Ўпка жароҳати (юқори қон босими ҳисобига) – 9,1%. Одатда жароҳат алоҳида даво талаб қилмайди.
-Гемоптозиз (қон туфлаш) – 7,1% ҳолатларда учрайди, фатал (ҳаётга хавф солувчи қон кетиш эҳтимоли жуда кам.
-Томир тешилиши ёки жароҳати 2,8% учрайди ва амалиёт давомида бартараф қилиш мимкин.
Бу амалиёт томир оқали амалга оширилиб, жараён давомида бемор хушида бўлади, қўл ёки оёқ веналари орқали юракнинг ўнг камералари ва ўпка артерияси катетеризатсия қилиниб, ангио-пулмонография қилинади. Ўпка артериясини сегментар зарарланган соҳалари аниқланиб, дастлаб зарарланиш характерига кўра ўнг пастки сегментдан бошлаб реаканализация ва баллонли ангиопластика амалиёти ўтказилади. Барча зарарланган сегментларни бир босқичда реканализация қилиш тавсия қилинмайди, аксинча амалиётларни режали равишда 4-8 босқичга бўлиб бажарилгани ма'қул. Амалиётнинг ҳар бир босқичидан кейин ўпка босими пасайиб боради.