Простата безининг хавфсиз гиперплазияси
Нархи 14-18 млн сўм
Цистоуретроскопия

Хирургик амалиётга кўрсатмалар:
  • Текширув хулосаларига кўра катталашган простата бези
  • ИПСС шкаласи бўйича юқори (16 баллдан баланд). ҚОЛ
  • Эректил дисфункция
  • Дориларнинг кам самаралиги

Хирургик амалиётлар:
Агарда простата ўлчами 60 МЛ гача бўлса:
1. Трануретрал резекция (ТУР) олтин стандарт ҳисбланади), афзаллиги: Юқори эффектив, ўлчам, ИПСС ҚОЛ даражаси камаяди, пешоб қилиш тезлиги ошади. Камчилиги: тенг ярим беморларда ретроград эвакуляция юзага келади. Бу ўз навбатида эректил дисфункцияни кучайтиради
2. Простатани Фотоселектив Вапаризацияси-лазер энергияси ёрдамида обструкция бартараф қилинади.
Афзаллиги: кам жароҳатли, қон кетиш ҳавфи кам, эректил дисфункциясига сабаб бўлмайди, 31 % симптомлар яхшиланганлиги эътироф қилинган.


Катта ўлчамли простатар (80 ва ундан катта ҳажмли) очиқ простатаэктомия ёки простатанинг Лазерли энекуяция методларидан фойдаланилади.
Простатаэктомия - афзаллиги: юқори самарадор, камчилиги: асоратларнинг кўплиги, қон кетиш, эректил дисфунция, ретроград эжакуляция каби.

ХоЛеП - юқори эффектив,
Асоратлари: 20 % беморларда сийдик тутиб туролмаслик, 70-88% беморларда ретроград энекуляция кузатилади.

Простата артериялар эмболизацияси:
2018 йилда Британияда ўтқазилган рандомизацияланган тадқиқот натижаларига кўра эффективлиги бўйича ТУР дан қолишмаслиги ва катта асоратларнинг камлиги исботланган. Уч йиллик кузатувларда клиник муваффақият 81%, 6 йилда 76% ни кўрсатган.


Афзалликлари:
  • Хафсизлиги
  • Оғриқсизлиги
  • Шифохонада қолиш талаб қилинмаслиги
  • Эректил дисфункцияга таъсир қилмаслиги
  • Юқори эффективлиги

Бизнинг клиникада бу амалиёт бир неча йилларда буён муваффақият билан амалга ошириб келинмоқда.
Бу амалиёт учун биз урологларимизга қуйидаги тоифадаги беморларни:
1. Антиагрегант ёки антикоагулянт дори воситалари қабул қилишни талаб қилувчи беморларни (қон кетиш хавфи баланд бўлган ҳолатларда).
2. Простата бези ўлчами катта, урологик амалиётларга ёндош касалликлар сабабли қарши кўрсатма бўлган ҳолатларда
3. Ёши кекса беморларда
4. Ўткир сийдик тутилиши сабабли вақтинчалик сийдик чиқариш найчаси қўйилган беморларда
Ҳамкорлик қилишни тавсия қиламиз.

Асоратлари:
Кўп холларда беморларда постэмболизацион синдром юзага келиши мумкин. Бу ўз ичига 5-10 кун ичида ўтиб кетувчи енгил симтомлар: иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик, сийдикдан қон келиши, гемиспермия, жинсий аьзо терисида қора доғлар - яралар пайдо бўлиши мумкин.
Бу каби ҳолатлар махсус даво муолажаларисиз маьлум вақт ичида ўтиб кетади.

  • 0 баллдан 7 баллгача енгил симптоматика,
  • 8 дан 19 баллгача ўрта оғир даража,
  • 20 баллдан баланд оғир даража.
Простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБГ) – простате бези периуретрал соҳасининг стромал ва эпителиал хужайраларининг тугунли шаклда усиб катталашиши ҳисобига пастки сийдик йуллари, сийдик пуфаги обструкcияси симптомлари билан намоён булади.
Эпидемиологияси: ПБГ 40 ёшдаги эркакларнинг 20%да, 60 ёшдаги эркакларининг эса 65%, 80 ёшдагиларнинг эса 90% у ёки бу даражадаги симптомлардан азият чекади.

Хавф омиллари:
ЁШ
Насл
Ёндош касалликлар (қандли диабет, Юрак касалликлари, метаболик синдром).
Ортиқча вазн ва кам ҳаракат кун тартиби.

Клиник намоён бўлиши:
Ташқи уретрал каналнинг сиқилиши сабабли пастки сийдик йўллари симптомлари юзага келади. Симтомлар 2 хил: Обстуктив - яьни бевосита сиқилиш билан боғлиқ симптомлар: сийдик тезлигининг сустлиги, охиригача бўшанмаслик ҳисси, томчилаб туриши, даврийликнинг бузилиши ва бошқалар.
Иккинчи безовта қилувчи симптомлар яьни сийдик пуфагининг обструкцияга жавоб реакцияси: тез-тез пешоб қилиш, сийдик ушлай олмаслик, дизурия, тунда кўп пешоб қилиш ва бошқалар.

Диагностикаси:
Ректал бармоқ билан текшириш
УТТ абдоминал ёки трансректал
МРТ

Простата специфик антигени миқдори: нормада 2,5 нг\мл дан ёши катта беморларда 10 нг\мл гача бўлиши мумкин, ПБГ билан беморларда юқори чегарадан озгина баланд бўлиши мумкин.
Шикоятлар бўйича ИПСС ва ҚОЛ шкалаларидан фойдаланилади.
Қолдиқ сийдик ҳажми - бошангандан кейин қоладиган сийдик ҳажми тушинилади, бу УТТ ёки катетерлаш орқали эришилиши мумкин.
Урофулоуметрия - спонтан пешоб қилиш жараёнининг электрон усулда ўлчами билан амалга оширилади. 10-12 мЛ|сек обструкция борлиги белгисидир.

Контакт:
+998 97 004 00 03

Манзилимиз:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-кв, 53-уй
Шифокор қабулига ёзилиш учун:
Жадвални тўлдиринг ёки кўрсатилган рақамга мурожаат қилинг: +998 97 004 00 03