Мия
Юрак
Бачадон
Простата бези
Жигар
Оёклар
Геморрой
Запишитесь на прием к врачу
Посттромбофлебетик синдром
ПТФС (посттромбофлебитик синдром) ёки иккиламчи веноз димланиш, бу оёқ чуқур веналарининг тромбози асорати бўлиб, оёқда бўладиган шишлардан то битмайдиган яралар билан ифодаланиши мумкун.
Вена анатомияси:
Оёқ веналари – артериал қон томирлари билан олиб келинган қонни қайтадан юракганча олиб бориш вазифасини бажаради. Оёқда асосий чуқур ва юзаки жойлаган веналарга фарқланиб, улар ўзаро перфорант веналар орқали боғланиб туради. Чуқур веналар бу асосий веноз коллектор бўлиб, асосий қон айнан чуқур веналар орқали ўтади. Шу сабабли чуқур веналарнинг зарарланиши юзаки веналарникига қараганда анча оғир ва асоратларга бой бўлади. Даволаш хам мураккаблиги билан ажралиб туради.
Эпидемиологияси
Оёқ чуқур веналари тромбози хар 1000 та соғлом одамдан 3 тасида учрайди, уларнинг 20—50% да ПТФС ривожланади, яъни 35 млн ахолиси бўлган мамлакатда 35-100,000 гача тромбоз, уларнинг тенг яримида ПТФС ривожланар экан.
Этиологияси:
Оёқ чуқур веналари тромбози – энг асосий касаллик сабабчисидир, лекин нима сабабдан тромбоз келиб қичиши тўлиқ ўрганилмаган.

Касалликга олиб келиши мумкун бўлган асосий омиллар эса:
  • Ортиқча вазн;
  • Тамаки истемоқ қилиш;
  • Гормонал дори воситалари (контрацептик воситалар);
  • Хирургик амалиётлар;
  • Мей Тернер синдроми;
  • Наслий мойиллик;

Симптомлари
Оёқ веналарида қон димланиб қолиши билан кечувчи бир нечта холатларга сабаб бўлувчи:
- Оғриқ
- Шишлар
- Оғирлик хисси
- Қичишиш
- Яралар
Беморларда юқорида қайд қилинган белгилар зарарланган оёқ учунгина хос бўлиб, белгилар хуружсимон ёки доимий характерга эга бўлиши, аксарят ҳолатларда кун охирига бориб, кўп тик тургиб иш фоаляти қилиб дам олишга ўтирганда кучайади
.
Даволаш
Даволаш асосан симптомактик бўлиб, Европа томир жаррохлари уюшмаси тавсияларига кўра оёқ веноз етишмовчилигидан азият чекувчи беморлар қарши кўрсатма бўлмаган холатларда даволовчи компрецион кийимларни кийишлари зарур.
Медикаментоз даволаш:
Эффективлиги паст, антивҳкоагулят дори воситалари қабул қилиниши зарур.
Хирургик аралашувлар:
Оёқ чуқур веналарининг зарарланишларида очиқ хирургик амалиётлар имкониятлари чекланган. Шу сабабли тиббиётга янгича нигох – Интервенцион даволаш методлари кириб келди. Вена томирларининг зарарланган сохаларини томир ичидан кириб, кенгайтирилиб, стент имплантацияси ёрдамида веналар бўйича қон оқимини тиклаш имкони беради. Бу эса ўз навбатида касалликни даволашда асосий тугунни ечганлиги сабабли беморлар тезда енгиллашиш кузатилади.
Амалиёт махаллий оғриқсизлантириш остида ўтқазилади, наркоз берилмайди, кесилмайди. Амалиёт давомийлиги 30 миндан 3 соатгача давом этиши мумкун.
Амалиётнинг асосий камчиликларидан бири бу веноз стентларнинг қимматгидир.


Нархи 18-25 млн сўм

Контакт:
+998 97 004 00 03

Манзилимиз:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-кв, 53-уй
Шифокор қабулига ёзилиш учун:
Жадвални тўлдиринг ёки кўрсатилган рақамга мурожаат қилинг: +998 97 004 00 03