Портал Гипертензия

Портал гипертензия бу – жигар билан боғлиқ энг оғир асоратлардан бири бўлиб, Жигар тўқимасида бириктирувчи тўқима (чандиқланиш) ўсиши хисобига жигардар қон оқимини ўтиши қийинлашади. Бу эса ўз навбатида портал тизимдп қон босимини ошиши кузатилади. Бунинг оқибати ўлароқ ошқазон, қизилўнгачда варикоз кенгайишлари, қон кетишлар, қорин бўшлиғида суюқлик йиғилиши каби асоратлар билан намоён бўлади.
Портал гипертензия нима?
Портал гипертензия бу – портал тизим (ошқoзон ва ичаклардан йиғилувчи томирлар) вена томирларида босимнинг ошишидир. Портал тизим ошқoзон, ичаклар, ошқазон ости бези ва талоқлардан қайтувчи томирлардан пайдо бўлади. Сизнинг жигарингиз ушбу қонларни филтрлаб, зарарсизлантириб кейин юрагингиз томонга йўналтиради.
Портал тизим орқали қон оқимига тўсқинлик қилувчи холатларда портал веналардаги қон босими ошишига олиб келиши мумкин. Организм эса босимни бошқариш, компенсация қилиш мақсадида қон томирларни кенгайишига ва вена томирларига тарқатишга ҳаракат қилади. Шу сабабли жигар ва талоқ катталашиши, қорин бўшлиғига сув топланиши каби холатлар юз бериши мумкин.

Портал гипертензия кимларда кўпроқ учрайди?
Ривожланган мамлакатларда портал гипертензиясининг асосий сабабларидан бири бу жигар циррозидир. Циррозда бириктирувчи тўқимали чандиқлар қон оқимини тўсиб қўйади. Иккинчи асосий сабаби эса паразитар касалликлар сабабли юзага келиши мумкин.
Портал гипертензия қанчалик хавфли?
Портал гипертензиянинг ягона давоси – бу жигар трансплантациясидир. Шу сабабли бу каби касалликларни даволагандан уни олдини олган анчагина хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан мафтункордир. Касаллик асоратлари – қизиўнгач, ошқазон ичак тизимидан қон кетиши диагностикаси қийин, даволаш мурраккаб бўлган ҳолатлар сирасига киради. Циррозга чалинган беморларнинг аксарияти портал гипертензия сабабли шифоханага тушади ва асосий ўлим сабабларидан биридир.
Симптомлари
Портал гипертензиянинг асосий 5 та сабаблари?
Сиз касаллик асоратланмаганлиги сабабли ҳеч қандай белгилар кузатилмайди. Жигар циррози бор беморларнинг 90% дан ортиғида симптомларзис портал гипертензия, 40 % беморларда эса варикоз кенгайишлар аниқланади. Портал гипертензияниг дастлабки симтомлари:

  • Қайд қилганда қонли ажралмалар;
  • Ахлатда қонли ажралмалар;
  • Қорин шиши;
  • Оёқлар шиши;
  • Ментал ўзгаришлар ва дизориентация
Портал гипертензия асоратлари:
Асцит.
Портал тизимда босим ошиши сабабли веналар кенгайиб, қорин бўшлиғига очилади ва перитонеал бўлиқда сув йиғила бошлайди. Бу ўз навбатида қорин шишиши сабабли беморларда нафас олиш қийинлашиши, иштаха пасайиши, хазм қилишдаги муоммолар юзага келиши мумкин.
Ошқазон ва ичаклардан қон кетиши.
Кенгайган ошқазон ва қизилўнгач веналари босимга бардош беролмасдан ёрилади ва қон кетишга сабаб бўлиши мумкин.
Гиперспленизм – яъни талок катталашиши. Талоқдан қон оқимининг секинлашиши хисобига талок катталашади, Талок катталашиши билан унинг асосий функцияси қон элементлари (эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар) парқчаланишини кучайтиради. Оқибатда тромбацитлар камайганлиги сабабли қон кетиш ҳавфи ошади, Лейкоцитлар камайганлиги сабабли инфекцион касалликлар кўпайишига олиб келади.

Кўп бериладиган саволлар