Мия
Юрак
Бачадон
Простата бези
Жигар
Оёклар
Геморрой
Запишитесь на прием к врачу
Тос аъзолари веналари қон димланиш синдроми
“Intervension Uzbekistan” жамоаси мутахассислари кичик чаноқ аъзолари веналарида қон димланиш синдроми (PCC: pelvic congention syndrome) дан азият чекувчи аёлларимиз учун инновацион ёрдамни таклиф қилади.
Кичик чаноқ аъзолари веналарида қон димланиш синдроми - бу аёлларда олти ой ёки ундан кўпроқ давом этадиган ва ҳайз кўриш билан боғлиқ бўлмаган умумий тос оғриғи билан ифодаланадиган ҳолат. Касаллик кенг тарқалган, аммо унинг белгилари бошқа кўплаб касалликларда ҳам учраганлиги сабабли аксарият ҳолатларда диагноз кеч қўйилади ёки аниқланлмайди. Димланиш сабаби бартараф қилинмаган холатларда касаллик ҳаёт сифатини сезиларли даражадаги бузнилишларига олиб келиши мумкин.

Кичик чаноқ аъзолари веноз димланиш синдроми қандай намоён бўлади?
  1. Касаллик белгилари ҳар доим бирдек номоён бўлавермайди.
  2. Сурункали тос соҳасидаги оғирлик, оғирлик ҳиссининг ўтирганда ёки тик турганда кучайиши ва ётганда енгиллашиши.
  3. Жинсий алоқа пайтида ёки ундан кейинги оғриқ
  4. Жинсий аъзолардаги шиш ва варикоз кенгайган томирлар.
  5. Бел пастки соҳаси оғриғи ёки оғирлик ҳисси.
  6. Қин орқали ажралмалар ёки қон келиши.
  7. Дизурик ўзгаришлар.
  8. Бавосил (геморрой).
  9. Ич келиши ўзгариши.

Сабаблари ва хавф омиллари:
Тос аъзолари веноз димланиш синдромининг аниқ сабаби номаълум, аммо кўплаб мутахассислар бу тухумдон венаси билан боғлиқ муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига ишонишади. Тухумдон венасидаги клапанларидаги етишмовчилик ҳисобига қон оқими ўзгариб, бу ҳолат тухумдон венаси рефлюксига олиб келади. Варикоз кенгайган веналар эса ўз васифасини бажара олмайди ва қон димланишига олиб келади. Варикоз кенгайган томирлар аёлларнинг репродуктив аъзоларининг исталган жойида: тос бўшлиғида, сон соҳасида, думбаларда ёки вагинал соҳада ривожланиши мумкин.
Қуйидаги хавф омиллардан бирига эга бўлган аёлларда тос аъзолари варикози ривожланиши эҳтимоли юқори бўлади:
20 ёшдан 45 ёшгача
Кўп (2 ёки ундан ортиқ) ҳомиладорлик
Гормонал бузилишлар
Тухумдон кисталари
Ирсият яъни наслда шу касаллик бўлиши

Касаллик диагностикаси
Касаллик белгиларини аниқлаш учун тўғри ёндашув жуда муҳим. Беморлар аксарият ҳолатларда юқорида қайд қилинган шикоятлар билан гинеколог шифокорларга мурожаат қилишади, улар эса ўз навбатида қон-томир жарроҳига беморларни ёъналтиради. Муаммонинг ечими эса оддий, тўғри диагноз ва интервенцион радиолог ёрдами билан беморнинг асосий шикоятлари бутунлай бартараф этилади.
Объектив кўрик: бу босқичда аёлларда кўзга кўринадиган варикоз кенгайган веналар ( жинсий лаблар, сон ички юзаси соҳаларида) кўриш мумкин.
Инструментал текширувлар:
УТТ ва Допплерография: Бу касаллик белгилари аниқланиб касалликга шубҳа бўлган холатларда амалга ошириладиган энг оддий ва зарур текширувдир. УТТ ёрдамида бачадон ва тухумдондаги ўлчами (диаметри) 6 мм дан кенгайган веналар аниқланиши мумкин.
МРТ венография: ўзгарган веналар аниқлангандан кейин эса контраст модда ёрдамида чаноқ аъзоларини МРТ текшируви ўтқазилади. Бу текшириш хулосаларига кўра касаллик сабабларини аниқлаш мумкин.
Венограмма – бу кам инвазив текшириш методи бўлиб маҳсус бўёқ модда – контраст, бевосита вена томирларини ичига жўнатилиб рентгент тасвири орқали кўрилади. Ушбу текширув босқичида касаллик сабаби аниқланса уни бартараф қилиш имкони бор.


Нархи 18-25 млн сўм

Контакт:
+998 97 004 00 03

Манзилимиз:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-кв, 53-уй
Шифокор қабулига ёзилиш учун:
Жадвални тўлдиринг ёки кўрсатилган рақамга мурожаат қилинг: +998 97 004 00 03