МЕЙ-ТЁРНЕР СИНДРОМИ

Мей-Тёрнер синдроми - бу ўнг ёнбош артерияси чап ёнбош венасини епиб куйиши сабабли юзага келувчи чаноқ аъзоларининг ва чап оёқ вена томирларининг кенгайиши билан ифодаланувчи симптомлар комплексидир. Бу каби артерия венани босиши холатлари умумий популяциянинг 20-40% да учрайди, лекин касаллик фақатгина 0.3% холатлардагина симптомлар пайдо бўлишига олиб келади.

Мей-Тёрнер синдроми қандай асоратларга олиб келиши мумкин?
Мей-Тёрнер синдроми туфайли вена томирлари орқали оёқ томирларидан қонни юракка қайтишини қийинлаштиради, чап оёқ веналарида қон босим ошиши ҳисобига чаноқ-тухумдон веналари орқали қон айланиб ўтишга ҳаракат қилганлиги сабабли чаноқ аъзолари веналарининг кенгайиши ва оёқ чуқур веналарининг босими ошиб, оқибатда венада тромб тўпланишига олиб келиши мумкин.

СИМПТОМЛАРИ:
  • Оёқлар рангини ўзгариши;
  • Чап оёқда шишлар бўлиши;
  • Чап оёқ варикоз кенгайган веналари бўлиши;
  • Чап томонлама оғирлик ҳисси;
  • Диспаранея (аёлларда жинсий алоқанинг оғриқли бўлиши)
  • Жинсий аъзоларда варикоз кенгайган томирлар бўлиши;
  • Эркакларда қайталанувчи варикоцеле бўлиши;
Диагностикаси
Мей-Тёрнер синдромини ташхислаш бироз мураккаб, одатда барча бўлиши мумкин бўлган касалликлар инкор қилингандан кейин тахмин қилинувчи касалликлар сирасига киради. Бунинг асосий сабаби касалликни маҳсус спецефик диагностика методи йўқ. Одатда беморларда бўладиган ўзгаришларга қараб Гинеколог, Уролог ва Флеболог врачлар томонидан касалликнинг белгиларига асосланиб бирламчи ташҳис қўйилади ва қуйидаги методлар ёрдамида аниқлаштирилади:
  • Контрастли Компютер томограф: Рентген нурлари ёрдамида томирлар холати ҳақида маълумот беради.
  • МРТ: Магнит тўлқинлар ёрдамида қон томирлар анатомияси ҳақида маълумто олиш мумкин.
  • УТТ: Ултратовушлар ёрдамида касалликнинг асоратлари яъни чап оёқдаги ва чаноқ аъзоларининг варикоз кенгайган томирлар бор йўқлигини кўриш мумкин.
  • Венография: маҳсус бўёқ моддани бевосита вена томирининг ичига киритиб, керакли маълумотларни олиш мумкин.
  • Томир ичи УТТ: Юқорида қайд қилинган методлар барчаси томирларни кўрганлиги билан, бу симптомлар пайдо бўлишидаги роли бор ёки йўқлигини билиш имконсиз. Бу ҳолатда бизга маҳсус катетерларни томир ичига киритиб, сиқилиш соҳасидан ўтаётган қон етарлими ёки йўқлигини аниқлаб беради.
Даволаш:
Мей-Тернер синдромини даволаш жуда осон, сиқилган сегмент аниқлаб, шу соҳага артерия эзмаслиги учун маҳсус стент имплантация қилинади ва беморни безовта қилувчи симптомлар кетади.

Профилактикаси
Қандай қилиб Мей Тёрнер ҳавфини камайтириш мумкин?
Касалликни олдини олишнинг специфик методи йўқ, чунки бу паталогик холат келтириб чиқариши мумкин бўлган анатомик ўзига хосликдир. Касаллик келиб чиқмаслиги учун, ортиқча вазндан сақланиш, кўпроқ харакат қилиш тавсия қилинади. Бундан ташқари кунига 2 литр суюқлик ичиш хам веналариншизни тонусда бўлишига ёрдам беради.
Касаллик бўйича сизни қизиқтирган саволларингиз бўлса биз билан боғланинг, Бизнинг жамоа мутаҳассислари сизга ёрдам беришади.