Гиперспленизмда талоқ артериялари эмболизацияси
Гиперспленизм бу – турли сабабларга кўра талоқ ҳажми ва функциясининг кучайишидир. Талоқнинг организмдаги асосий вазифаси қон элементларининг парчаланиш маскани бўлиб, шу сабабли уни организм мозори деб айтилади. Хозирги кунда гиперспленизмни даволаш методи бу традицион талоқни жаррохлик методи билан олиб ташлаш бўлиб, бу амалиёт ҳажми катталиги ва талоқ функсиясини бутунлай йўқотганлиги сабабли бу амалиётдан кейин эрта ва кечки асоратлар кўп учрайди. Шу сабабли ҳозирги кунда бу каби амалиётлар ўрнига талоқни олиб ташламасдан, талоқ ҳажмини нормага олиб келиш учун талоқ артерияларини қисман ёки тўлиқ эмболизацияси методидир.

Талоқ организмда бир нечта жуда муҳум вазифаларни бажаради:
- Организмда вирусларга қарши иммунитетни таъминловчи лимфоцит хужайраларини ишлаб чиқариш;
- Фоалятини тугатган, қариган қон элементларини парчалаш;
- Қон резервларини сақлаш, зарурий холатларда қон айланишига чиқариш;
- Темир моддасининг резервларини сақлаш ва бошқалар;
Гиперспленизм нима?
Гиперспленизм бу – талоқ ҳажмини катталашиши ва иш фоаляти жадаллашишидир. Талоқнинг асосий вазифаларидан бири қон элементларининг функцияси пасайган, эскирганларини тозалаб, филтрлаш вазифасини бажаради. Функцияси кучайган талоқ қон элементларини кўпроқ парчалашни бошлайди ва оқибатда қон элементлари етишмовчилиги юзага келади.

Сабаблари:
· Жигар касалликлари: Жигар тўқимасининг структураси ўзгаришлари, сурункали гепатит, жигар циррози каби холатларда сабабли юзага келадиган портал гипертензиялар талоқ катталашишига сабаб бўлиши мумкин.
· Инфекция: Вирусли инфекциялар (инфекцион мононуклеоз, ОИВ) бактериал инфекциялар (туберкулоз, эндокардит), паразитар инфекциялар (малярия, токсаплазмоз).
· Аутоиммун касалликлар: Сурункали яллиғланиш ҳолатлари (Люпус, саркаидоз, ревматик артрит) каби касалликлар сабабли иммун тизими активлашади ва талоқ катталашишига зарурут туғилади.
· Қон касалликлари: Гемолитик анемия, нейтропения каби қон ҳужайраларининг эрта парчаланиш касалликларида талоқ функциясини кучайишиган талаб кучаяди, шу сабаб гиперспленизсга олиб келажи.
Бу ҳолат беморларда қандай белги беради?
Гиперспленизм – беморларда маълум бир турдаги қон элементлари ёки барчасини бирданига камайиб кетиши билан намоён бўлади.
· Анемия: Қизил қон таначалари миқдорини камайиши – тез чарчаш, умумий холсизлик, уйқучанлик ва бошқалар билан ифодаланади.
· Лейкопения: Оқ қон таначаларининг камайиши – инфекцион(юқимли) касалликлар тез тез чалиниш, иммунитетни сусайиш ҳолатлари билан юзага келади.
· Тромбоцитопения: тромбоцитларни камайиши. Қон кетиш, милкдан, бурундан, бавосил қонаши билан ифодаланади.
Гиперспленизм – енгил, ўрта ва оғир даражаларда бўлиши мумкин. Бу қон элементларининг миқдорига ва талоқ ўлчамларига қараб белгиланади.