Фаллопий найи нима?
Фаллопий найи бу тухумдон ва бачадонни боғловчи анатомик структура бўлиб, тухумдонда пайдо бўлган тухум хужайраларни бачадонга ўтқазиш вазифасини бажаради. Ташқаридан кирган сперматазоид хужайралари айнан фаллопий найида тухум хужайралар билан учрашади ва уруғлантиради. Уруғланган тухум хужайра бачадон бўшлиғига тушади ва бачадон деворига ёпишади.
Фаллопий найи нима?
Фаллопий найи бу тухумдон ва бачадонни боғловчи анатомик структура бўлиб, тухумдонда пайдо бўлган тухум хужайраларни бачадонга ўтқазиш вазифасини бажаради. Ташқаридан кирган сперматазоид хужайралари айнан фаллопий найида тухум хужайралар билан учрашади ва уруғлантиради. Уруғланган тухум хужайра бачадон бўшлиғига тушади ва бачадон деворига ёпишади.
Аёллар бепуштлигининг дейарли 50-60% сабаби айнан фаллопий найларининг ёпиқлиги билан боғлиқ бўлади, шу сабабли кўпчилик оилалар фарзандсизликдан азият чекади, ЭКО муолажасига юз тутишга мажбур бўлишади.
Касалликнинг асосий сабабчиси турли ҳил шамоллаш касалликлари, хирургик амалиётлар сабабли келиб чиқиши мумкин. Фаллопий найининг проксимал, дистал ва комбинирланган окклюзиялари учрайди, улардан 40% проксимал окклюзияларга тўғри келади.
Фаллопий найининг реканализацияси проксимал типдаги окклюзияларни даволашнинг ягона методи бўлиб, қин орқали кириб, тиқинлар тозаланади ва найнинг ўтқазувчанлиги тикланади.
Бу амалиёт кимларга ёрдам беради?
Гистерсалпингография текширувидан кейин проксимал типдаги фаллопий найининг окклюзиялари бўлган бирламчи ва иккиламчи бепуштлиги бўлган аёллар учун асосий даволаш методи сифатида тавсия қилинади.
Амалиёт одатда ҳайз циклининг 7-8 кунларида амалга оширилади. Амалиётдан икки кун олдин сизнинг даволовчи шифокорингиз сизга зарурий антибиотиклар ва Ибупрофен 400 мг (2 таб) ичиб келишни тавсия қилади. Амалиёт бошланишидан олдин қўл томирингизга махсус периферик веноз катетер қўйилади. Қисқа муддат таъсир қилувчи бўшаштирувчи ва оғриқ қолдирувчи дори воситалари киритилиши м
1. Махсус катетер қин орқали бачадон бўйнига қўйилади.
2. Контраст бўёқ модда катетер орқали бачадон бўшлиғига жўнатилади.
3. Барча тасвирлар рентген ёрдамида ленталарга сақланади.
4. Бачадон-фаллопий найи-тухумдон тасвири олингандан кейин натижалар бахоланади, агарда бир ёки икки томонлама найда блоклар аниқланса, жараённинг даволаш босқичига ўтилади.
5. Маҳсус ингичка катетер ёрдамида найдаги блоклар томирлади ва тозаланади.
Одатда 90% дан ортиқ ҳолатларда амалиёт ҳеч бўлмаганда бир томонлама найларни очилиши билан якунланиб, найларнинг нормал фоа
Одатда, амалиёт давомида иккала фаллопий найи ҳам очилади. Тадқиқот натижаларига кўра ҳар 4 тадан битта аёллар хомиладор ҳайзнининг биринчи ёки иккинчи циклида хомиладор бўлишади. Бачадондан ташқари хомиладорликни олдини олиш мақсадида ва амалиёт эффективлигини ошириш мақсадида, амалиёт хайз циклининг 5-7 кунларида амалга оширилади.
Асоратлари
Аксарият аёлларда муолажадан кейин турли хил оқмалар томчилаб туриши кузатилади. Шу сабабли химоя воситаларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Одатда амалиётдан кейин ҳеч қандай оғриқ ва безовтагарчиликлар кузатилмайди. Агарда сизда бу каби ҳолатлар кузатилса, ўз даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.