Эмболизация бу – маълум бир томирни махсус эмболик воситалар ёрдамида беркитишдир. Бу типдаги амалиётлар онкологияда, қон кетишда, томир малъформацияларида ва яхши ва ёмон сифатли ўсма касалликларида юқори эффективликка эга.
Умумий
Эмболизация амалиёти нима?
Бу кам инвазив амалиёт бўлиб, махсус специфик томирни блоклайди ёки батамом ёпади. Одатда режали равишда амалга оширилади.
Эмболизация сизга қандай ёрдам беради?
Эмболизация сизга вақтинчалик ёки узоқ муддатли сизни безовта қилаётган холатлардан қуйидаги таъсирлари билан сизни ҳалос қилади:
· Қон томирлар орасидаги патологик боғлиқликларни узади;
· Назоратсиз ўсувчи ўсмаларни қон билан таъминлаб турган томирларни узади ва ўсишдан тўхтатади;
Перфуз ёки назорат қилиб бўлмайдиган қон кетишларни тўхтатади.