ДИАБЕТИК ТЎПИҚ СИНДРОМИ (ДТС)

ДИАБЕТИК ТЎПИҚ СИНДРОМИ (ДТС) - бу Қандли Диабет касаллигининг асоратларидан бири бўлиб, бемориниг болдир ёки тўпиқ соҳаларида 2 ҳафтадан ортиқ давом этиб келаётган тинч ҳолатдаги оғриқлар, яралар ёки гангрена билан (артериал окклюзион касаллик сабабли) кузатилади. Касаллик сабаби аксарият ҳолатларда оёқларга озиқ модда ва кислород билан таъминловчи артерия қон томирларининг ички юзасида атеросклеротик пилакчалар (асосий қисмини ёғлар ташкил этади) йиғилиши сабабли юзага келади. Механик таъсирланиш натижасида оёқларнинг охирги ҳимоя қўрғони – тери бутунлигини бузилиши билан жараён бошланади.

Диабетик тўпиқ белгилари
Агарда сиз қандли диабетдан азият чексангиз ва қуйидаги белгилар бўлса ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг:
- Оёқ (болдир/тўпиқ) тери рангини ўзгариши;
- Оёқ температурасини ўзгариши (совуши);
- Оёқдаги оғриқлар (ҳаракатда ва тунда бўлиши);
- Қадоқчалар;
- Оёқлардаги қуруқ ёриқлар (асосан товон соҳасида);
- Оёқлардаги нохуш хидлар;
- Узоқ муддат битмайдиган очиқ яралар;
- Оёқ тукларининг тўкилиши;
- Тирноқларни қалинлаши ва замбруғли касалликлар юзага келиши;
Диабетик тўпиқ симптомлари ҳар бир инсонда ҳар-хил кечади. Шундай бўлса ҳам, қуйидаги умумий симптомлар кузатилиши мумкин:
· Сезги йўқолиши;
· Увишиш (онемение);
· Қадоқлар ва оғриқсиз яралар пайдо бўлиши;
· Оёқ терисини ранги ва температурасини ўзгариши;
· Қизил чизиқлар пайдо бўлиши;
Агарда жароҳатга инфекция қўшилса, у ҳолда қуийдаги белгилар кузатилади:
· Тана ҳароратини кўтарилиши;
· Умумий ҳолсизлик (feeling very sick);
· Қалтираш;
· Қондаги қант миқдорини назоратсиз ошиб кетиши;
Ҳар қандай диабети бор инсон, жароҳатда инфекция белгилари пайдо бўладиган бўлса, шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилиши зарур!