Бош мия артерияларини стентлаш –
Инсультни олдини олишнинг хавфсиз танлови!
ИНСУЛЬТ - бу бош мия тўқималарини қон билан таъминланишининг ўткир бузилиши бўлиб, тирик қолган беморларнинг 80% ногирон бўлиб қолади. Шунинг учун ИНСУЛЬТ сабаблари, белгилари ва бу каби хавфли ҳолат юзага келганда нима қилиш кераклигини ҳар биримиз билишимиз шарт!
Инсульт асосан икки турга фарқланади: Ишемик ва Геморрагик.
Инсульт олди белгилари: беморларда тез ҳаракатда ёки ҳолатни ўзгартирганда бош айланиши, кўз олди қоронғилашиши, қулоқда шовқин, ҳотира пасайиши ва артериал қон босимни кўтарилиши каби шикоятлар юзага келиши мумкин.
Ишемик инсульт бош мияга қон олиб келувчи қон-томирларнинг атеросклеротик пилакчалар ёки тромб массалари билан торайиши ёки тўлиқ ёпилиши сабабли юзага келади.
Геморрагик инсульт эса – юқори қон босими таъсирида бош мия томирларининг ёрилиши ва қон қуйилиши натижасида кузатилади.
FAST инглиз тилидаги сўзларнинг аббревиатураси бўлиб, қуйидаги маъноларни англатади:
F face- юз симметриясини бузилиши;
А arm – қўл ва оёқларда сезиш ва ҳаракат йўқолиши;
C speech – нутқ бузилиши ёки йўқолиши;
E time – яъни зудлик билан 103 қонғироқ қилиш, чунки бу белгилар бўлганда ҳар бир дақиқа жуда муҳимдир!