Мия
Юрак
Бачадон
Простата бези
Жигар
Оёклар
Геморрой
Запишитесь на прием к врачу
Бош мия артериялари стентлаш –
Инсултни олдини олишнинг хавфсиз танлови!
ИНСУЛЬТ бу бош мия тўқималари қон билан таъминланишининг ўткир бузилиши бўлиб, тирик қолган беморларнинг 80% ногирон бўлиб қолади.
Шунинг учун ИНСУЛЬТ сабаблари, белгилари ва бу каби хавфли ҳолат юзага келганда нима қилиш кераклигини ҳар биримиз билишимиз шарт!
Инсульт асосан икки турга фарқланади: Ишемик ва Геморрагик.
Инсульт олди белгилари: беморларда тез ҳаракатда ёки ҳолатни ўзгартирганда бош айланиши, кўз олди қоронғилашиши, қулоқда шовқин, ҳотира пасайиши ва артериал қон босимни кўтарилиши каби шикоятлар юзага келиши мумкин.
Ишемик инсульт бош мияга қон олиб келувчи қон томирларнинг атеросклеротик пилакчалар ёки тромб массалари билан торайиши/тиқилиши сабабли юзага келади.
Геморрагик инсульт эса – юқори қон босими таъсирида бош мия томирларининг ёрилиши ва қон қуйилиши натижасида кузатилади.
FAST инглиз тилидаги сўзларнинг аббревиатураси бўлиб, қуйидаги маъноларни англатади:
F face- юз симетриясини бузилиши;
А arm – қўл ва оёқларда сезиш ва ҳаракат ёъқолиши;
C speech – нутқ бузилиши ёки ёъқолиши;
E time – яни зудлик билан 103 қонғироқ қилиш, чунку бу белгилар бўлганда ҳар бир дақиқа жуда муҳимдир!
Юқоридаги белгилар ИНСУЛЬТ бошланғич симптомлари бўлиб сизнинг ихтиёрингизда шифохонагача жуда ҳам қисқа вақт борлигини англатади (қанча тез бўлса, шунча самарали). Ҳар бир дақиқада 1,9 миллион нейрон (мия ҳужайраси)лар нобуд бўлади ва катта миқдордаги нейронлар зарарланиши эса қайтмас ўзгаришларга олиб келади.
Яхши маълумки касални даволагандан уни олдини олган афзал, шу сабабли агарда сизда, яқинларингизда ёки атрифингиздаги инсонларда ИНСУЛЬТ олди белгилари кузатилса, у ҳолда зудлик билан невролог мутахассисга мурожаат қилинг, бош мия артерияларини УТТ текширувидан ўтишни унутманг!
Касаллик учун хавф омиллари:
- Юқори артериал босим;
- Юрак ишемик касаллиги (Инфаркт, стент қўйилган ёки АКШ ўъқазганлик);
- Қандли диабет;
- Тамаки чекиш;
- Орал контрасептик дори воситаларини қабул қилиш;
- Ўтиб кетувчи бош мия қон айланишининг бузилишларини ўтқазганлик;
- Қондаги липидлар миқдорининг кўп бўлиши ва б.;
Касаллик сабаблари:
Сабаблар асосий икки гуруҳга:
Эмбологен – юракда ҳосил бўлган тромб массаларининг мия томирларига қон оқими орқали келиб тиқилиши;
Атеросклеротик – бош мия қон томирлари ички қаватида атеросклеротик пилакчалар тўпланиши ва уларнинг қон оқимини тўсиши сабабли юзага келади. Аксарият ҳолатларда бу каби стеноз (торайиш) соҳалари белги бериб туради, шу сабабли хавф гуруҳига кирадиган беморларимиз даврий кўрикдан ўтиб туришлари мақсадга мувофиқ.

Диагностикаси
Невролог ёки даволовчи шифокорингиз сизда юқорида қайд қилинган шикоятлар асносида бош мия томирларида ўзгариш борлигини шубха қилса, у ҳолда биринчи ва асосий текшириш методи бу УТТ ёрдамида бош мия артерияларини Допплерографиясидир.
УТТ ва Допплер: бу метод ёрдамида бош мия томирларидаги стеноз даражаси ва унинг гемодинамик аҳамятини баҳолаш имконини беради.
Агарда сизда УТТ хулосасига кўра ўзгариш аниқланмаса ёки шубхали натижа бўлса у ҳолда кейинги текширув усули бу – контрастли МСКТ (мультиспираль компьютер томография) текширувидир.
МСКТ ангиёграфия – ёрдамида сиз касалликнинг сабабларини аниқ билишингиз ва шунга қараб ҳаракат қилишингиз мумкин.
Агарда сизда УТТ ва МСКТ текширувларида тегишли ўзгариш аниқланса, ушбу ҳолатда сизга даво усулини танлаш мақсадида бош мия томирлари ангиографияси тавсия этилади. Ушбу текширув давомида эса аниқланган стеноз стентлаш ёрдамида бартараф қилиниши мумкин.
Бош мия артерияларини стентлаш – бу кам инвазив амалиёт бўлиб, оёқ ёки қўл томирлари орқали маҳаллий оғриқсизлантириш остида пункция қилиниб, роэнтген нурлари назорати остида бош мия артерияларига тўғридан тўғри контраст модда (бўёқ) жўнатилади. Аниқланган артерияларнинг стеноз соҳалари баҳоланади. Беморда топилган стеноз гемодинамик аҳамятга эга бўлса, у ҳолда шу вақтнинг ўзида ушбу торайишни маҳсус стент воситасида бартараф этса бўлади.
Бу амалиётнинг асоратлар ҳавфи паст бўлиб, стентлашдан кейин 1 кун ўтиб уйга кетишга руҳсат берилиши мумкин.
Нархи 18-25 млн сўм

Контакт:
+998 97 004 00 03

Манзилимиз:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-кв, 53-уй
Шифокор қабулига ёзилиш учун:
Жадвални тўлдиринг ёки кўрсатилган рақамга мурожаат қилинг: +998 97 004 00 03