Кимларда қоринчалар аро тўсиқ нуқсони ёпилиши керак?Агар тешик кичик бўлса (5 мм гача), у ҳеч қандай муаммо туғдирмайди ва даволанишни талаб қилмайди. Аммо тешик катта бўлса, чап бўлмачадаги қон тешик орқали ўнг бўлмача ўтиши юрак ва ўпканинг катта босим остида ва зўриқиб ишлашига сабаб бўлса, бу ҳолат қуйидаги симптом ва асоратларга сабаб бўлиши мумкин:
- Юракнинг нотекис уриши, масалан бўлмачалар фибриляция ёки титраши;
- Юрак камераларининг кенгайиши;
- Юрак етишмовчилиги;
- Ўпка томирларида босимнинг ошиши (ўпка гипертензияси);
- Нафас қисилиши;
- Инсульт;
Одатда, бўлмачалараро тўсиқ нуқсонини ёпиш келажакда юрак етишмовчилиги ва асоратларини олдини олиш учун болалик даврида амалга оширилади.