Жарроҳлик: Бавосилни даволашнинг барча ана'навий методлари жуда оғриқли амалиётлар булиб, оғриқларнинг интенсивлиги буйича энг оғриқли операциялар руйҳатида етакчилик қилиб келади. Иккинчи томондан эса, очиқ метод билан амалиётни бошдан кечирган беморларда касалликнинг қайталаниш ҳолатлари 31% ни ташкил қилади. Медицина амалиётида 2014 йилда бавосилни даволашни янги усули – ректал артериялар эмболизацияси методи пайдо булди. Амалиёт афзалликлари: - Мутлақо оғриқсиз! - Шифохонада ётиш талаб қилинмайди; - Аврат очилмасдан қилинадиган ягона метод! - Қайталаниш эҳтимоли жуда кам; Амалиёт бавосилнинг 2-3 босқичларида ва қон кетиш билан асоратланган ҳолатларда юқори самарадорлик курсатган.
Қарши курсатма: йўқ. Асоратлари: қулдаги пунксия урнидаги маҳаллий асоратлар кузатилиши мумкун. Туғри ичак фоалияти билан боғлиқ булган асоратлар кузатилмаган.
Бавосил (Геморрой, грек тилидан “қон кетиш” ма'носини англатади). Геморроидал тугунлар вена эмас! Бу – тишли чизиқчалар (cорпус cаверносум реcти)да жойлашган томир турларидан пайдо буладиган нормал туқимадир. Бавосил касаллигининг асосий сабаби – артериал томирлар орқали олиб келинган қон ҳажмини веналардан олиб кетишлигидаги номутаносиблик булганлиги сабабдан геморроидал тугунлар резерв (заҳира) сифатида ишга тушади ва қон туриб қолиши оқибатида юзага келади. Бавосил (геморрой) касаллиги – геморроидал тугунларнинг катталашиши ва симптоматик пролапси (осилиб қолиши) оқибатида юзага келади.
Бавосил касаллиги 2 гуруҳга ажратилади: Ички ва ташқи.
Ички бавосилни 4 даражаси мавжуд: 1. Геморроидал тугунчалар ташқарига чиқиб қолмайди (қон кетиши мумкин); 2. Геморроидал тугунлар ташқарига чиқиб қолади лекин мустақил равишда узи туғриланади; 3. Геморроидал тугунлар ташқарига чиқиб қолади, туғриланиши учун механик туртки талаб қилади; 4. Геморроидал тугунлар ташқарига чиқиб қолиб, мустақил равишда узи туғриланмайди;